Европа комиссияси келаси йил Украинага қанча пул бермоқчилиги айтилди
Олам
−
10 Ноябрь 2022
3088Европа комиссияси Украинага 2023 йилда 18 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф киритди.
Маблағлар 2033 йилдан бошлаб максимал 35 йил давомида тўланадиган ўта имтиёзли кредитлар кўринишида берилади.
ЕИ, шунингдек, Украинанинг фоиз ставкалари бўйича харажатларини аъзо давлатлардан ЕИ бюджетига қўшимча мақсадли тўловлар орқали қоплашни таклиф қилмоқда.
“Ушбу барқарор, мунтазам ва башорат қилинадиган молиявий ёрдам – ойига ўртача 1,5 миллиард евро – Украина ҳукумати ва Халқаро валюта жамғармаси ойига 3-4 миллиард еврога баҳолаган 2023 йил учун Украинанинг қисқа муддатли молиялаштириш эҳтиёжларининг муҳим қисмини қоплашга ёрдам беради”, дейди Европа комиссияси.
Ушбу маблағлар ҳисобидан Украина иш ҳақи ва пенсияларни тўлашни давом эттира олади, шунингдек, шифохоналар, мактаблар ва кўчирилганлар учун уй-жой каби муҳим давлат хизматлари фаолиятини сақлаб қолади.
Бу, шунингдек, Украинага макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва Россия томонидан вайрон қилинган муҳим инфратузилмани тиклаш имконини беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь