Европа Иттифоқи ва Украина хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув имзолади

Олам

image

Европа Иттифоқи ва Украина Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

Имзоланиш Украина Президенти Владимир Зеленский ташриф буюрган Брюсселдаги ЕИ саммитида бўлиб ўтди. Келишувнинг тўлиқ матни ҳали эълон қилинмаган. 

Зеленский аввалроқ “Украина ичидаги ҳар қандай институционал ўзгаришларга қарамай, Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатининг Украинани кенг қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларини биринчи марта бирлаштиришини” маълум қилганди.

Шунингдек, Зеленский Эстония ва Литва билан алоҳида икки томонлама шартномалар имзолади.

Июнь ўрталарида “Катта еттилик” саммитида Зеленский АҚШ Президенти Жо Байден билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама шартнома имзолаган эди. Ҳужжат ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва разведка маълумотлари алмашинувини кўзда тутади, бироқ АҚШ томонидан Украинани ҳимоя қилиш учун Америка армиясидан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай мажбурият йўқ.

Шу билан бирга, Украина Япония билан ҳам худди шундай шартнома тузди. Умуман олганда, Киев йигирмага яқин давлат билан шу каби икки томонлама ҳужжатларни имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Владимир Зеленский хавфсизлик кафолатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг