Европа Иттифоқи Россиядан алюминий импортини ҳам тақиқлаши мумкин

Олам

image

Европа Иттифоқининг Россияга қарши 16-санкциялар пакетига рус алюминийсини импорт қилишни тақиқлаш ҳам кириши мумкин. Бу  ҳақда “Reuters" хабар берди.

“14 январда Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатлари билан норасмий учрашувлар ўтказиб, Россиянинг Украинага босқини бошланганининг уч йиллигига қадар қабул қилинадиган санкциялар пакети тафсилотларини муҳокама қилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, алюминий импортига тақиқ босқичма-босқич жорий этилади. "Reuters"га кўра, АҚШ ва Буюк Британия 2024 йилда Россияда ишлаб чиқарилган металларнинг импортини тақиқлаган, аммо Евроиттифоқ айрим аъзо давлатларнинг қаршилиги сабабли бундай ҳаракатни амалга оширмаган.

"Bloomberg" хабарига кўра, Евроиттифоқ 16-санкциялар пакети доирасида нафақат алюминий импортига чекловлар киритишни, балки Россиядан суюлтирилган табиий газ импортини ҳам аста-секин тўхтатишни режалаштирмоқда.  

Бундан ташқари, пакет доирасида ўнлаб кемаларга қарши санкциялар жорий этилиши ҳамда янги банклар SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилиши мумкин. Aлюминий етказиб бериш чекловларининг вақт доиралари ва миқёси ҳали ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Россия суюлтирилган гази импортини қисқартириш қандай шаклда эълон қилиниши ҳам ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг ўнта давлати тезроқ Россиядан барча газ импортини тўхтатишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳужжатни Литва, Латвия, Эстония, Дания, Чехия, Польша, Руминия, Швеция, Ирландия ва Финляндия имзолаган.

Маъруфалиева Моҳимбегим


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи алюминий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг