Европа Иттифоқи Киевга қўшимча ёрдам ажратади

Олам

image

Европа Иттифоқи 2025 йилда Украинага яна 30 миллиард евро қўшимча ёрдам беради. Бу ҳақда кеча, 19 декабрь куни Европа кенгаши раҳбари Антонио Коста Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитида маълум қилди. 

Қайд этилишича, бу миқдорнинг 18 миллиард евроси Россиянинг музлатилган активларидан фойда сифатида олинган. Қолган маблағни, яъни 12,5 миллиард еврони эса Европа Тинчлик Жамғармаси (EPF) тўлайди.  

Маълум қилинишича, 30 миллиард евро Европа Иттифоқи томонидан Киевга Россия истилоси бошланганидан бери тақдим этган 130 миллиард еврога қўшимча равишда ажратилган.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас 2025 йилдан бошлаб Украинага ойига 1,5 миллиард евро ёрдам берилишини эълон қилган.

Қолаверса, ушбу ёрдамлар саммитда бевосита иштирок этган Украина Президенти Владимир Зеленский ўзига айтиб эшиттирилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Reuters” агентлиги Европа Иттифоқи томонидан Украинага 100 минггача аскар юборишни муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг