Европа Иттифоқи Хитойга қарши санкциялар қўлламоқчи
Олам
−
16 Ноябрь
1455Европа Иттифоқи Россияга Украина можаросида қўлланиладиган қуроллар етказиб берилиши муносабати билан Хитойга қарши санкциялар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда “Frankfurter Allgemeine Zeitung” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 декабрь куни ўз лавозимидан кетаётган Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Жозеп Боррель 18 ноябрга режалаштирилган ТИВ раҳбарлари учрашувидан олдин Европа Иттифоқи мамлакатларига махсус хизматларнинг тегишли маълумотлари ҳақида хабар берган. У тақдим этилган далилларни “ишончли” деб атади.
Далилларга кўра, Россияга Украинадаги жангларда фойдаланиш учун Хитой томонидан қуроллар етказиб берилган. Боррель бунинг учун Хитойни жазолашни талаб қилди.
Манбаларга кўра, энди кўп нарса Хитойнинг унга қўйилган айбловларга қандай муносабатда бўлишига боғлиқ. Санкциялар ҳақидаги мунозаралар эса ҳали дастлабки босқичда.
Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лиу Пангю АҚШ “Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани” ҳақида нотўғри маълумот тарқатаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Пекин Украинадаги “ҳеч қачон можаронинг бирон бир томонига қурол етказиб бермаган” ва ХХР ва Россия федерацияси ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги учинчи томонга қарши қаратилган эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Канани Америка матбуотининг Теҳрон Украинадаги уруш вақтида фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб бергани ҳақидаги баёнотларини рад этганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь