Еврокомиссия Россия олмоси савдосига қарши санкциялар лойиҳасини маъқуллади
Олам
−
28 Ноябрь 2023
3519Еврокомиссия Россиядан Европа Иттифоқи мамлакатларига олмос етказиб бериш бўйича таклиф қилинган чекловлар лойиҳасини маъқуллади ва уни иттифоққа аъзо мамлакатларга тасдиқлаш учун юборди. Бу ҳақда қўлга киритган ҳужжатга таяниб, “Agence France-Presse” (AFP) агентлиги хабар берди.
2024 йилнинг 1 январидан Еврокомиссия саноатда ишлатилмайдиган табиий ва синтетик Россия олмослари, жумладан, учинчи мамлакатларда қайта ишланган олмослар савдосини бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, бундай чекловлар Россия Федерациясидан экспорт қилинадиган заргарлик буюмлари ва шунга ўхшаш барча қимматбаҳо тошларга таъсир қилади (ҳатто Россия уларни етказиб бериш учун фақат транзит пункти бўлса ҳам). Европа Комиссияси тасдиқланган чекловлар лойиҳасини Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатга "яқин кунларда" тасдиқлаш учун юборади.
Саноат манбаларига кўра, ички бозорга етказилиши мумкин бўлган зарарни чеклаш учун санкциялар босқичма-босқич қўлланилиши мумкин.
Билдирилишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакети доирасида Россия олмос саноатига чекловлар ишлаб чиқмоқда. ЕИ шу орқали Россия иқтисодиётига босимни ошириш ва қурол сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин бўлган маблағлар миқдорини камайтириш ниятида.
Бироқ, AFPнинг қайд этишича, шу пайтгача Россия олдинги 11 та санкция пакетига қарамай курашни давом эттира олган, бу эса саноатда янги чекловлар натижасини “шубҳа” остига қўяди.
LiveБарчаси