Евро ва доллар курси 20 йил деганда тенглашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Халқаро бозорда евро курси доллар курси билан тенглашди. Бу 2002 йил декабрь ойидан бери биринчи марта содир бўлди.

Тенг курс бир неча дақиқа давом этди, шундан сўнг эвро бироз кўтарилди. Айни вақтда доллар курси 0,998 еврони ташкил қилмоқда.

Евро курси Европа Иттифоқи иқтисодиётидаги рецессиядан қўрқиш ва Россия энергия ресурсларини минтақага етказиб бериш билан боғлиқ ноаниқ вазият фонида пасаймоқда.

Доллар сўнгги ойларда барча захира валюталарига нисбатан сезиларли даражада ўсди. Бу инфляцияни жиловлаш учун фоиз ставкаларини тезлик билан ошираётган АҚШ Федерал захира тизимининг қаттиқ сиёсати фонида юз бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар евро

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг