Евро-2024: Туркия Грузиядан, Португалия Чехиядан устун келди
Спорт
−
19 Июнь
4459Кеча, 18 июнь куни футбол бўйича Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари якунланди. “F” гуруҳида Туркия Грузия билан, Португалия эса Чехия билан баҳс олиб борди.
Туркия-Грузия баҳси 3:1 ҳисобида туркларнинг фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб 25-дақиқада Мерт Мюлдюр ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Жорж Микаутадзе ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада Арда Гулер ва 90+7 дақиқада Муҳаммад Карим Актюркоглу томонидан киритилган тўплар якунда Туркияга Евро-2024'даги дастлабки 3 очкони келтирди.
Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси эса мусобақани қийин ғалаба билан бошлади. Чехияга қарши ўйинда дастлаб чехлардан Лукаш Провод ҳисобни очди, 69-дақиқада эса Робин Гранач ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+2 дақиқада Франсишку Консейсау ғалаба тўпини киритди ва Португалия турнирнинг дастлабки турида муҳим 3 очкога эга чиқди.
Шундай қилиб, 1-турдан кейин Туркия “F” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбатига кўра, Португалия 2-ўринни банд этган. 22 июнь куни Португалия ва Туркия гуруҳ ғолиблиги учун ўзаро куч синашади. Ўйин соат 21:00 да бошланади.
LiveБарчаси