Евро-2024: Испания муддатидан аввал плей-оффга чиқди

Спорт

image

Кеча, 20 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Тур доирасида “B” гуруҳида 1 та, “C” гуруҳида 2 та ўйин бўлиб ўтди.

“C” гуруҳида Словения-Сербия ва Дания-Англия ўйинларида бир хил 1:1 натижаси қайд этилди. 2-турдан кейин мазкур квартетда 4 очко билан Англия пешқадамлик қилмоқда. Дания ва Словения 2 очко билан кейинги ўринларни банд этиб турибди. Сербия ҳисобида 1 очко мавжуд.

“B” гуруҳида марказий ўйинда Испания Италиядан устун келди. Италияликлар аъзоси Рикардо Калафьори 55-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шундай қилиб, “қизил фурия” ўз очколарини 6 тага етказиб, муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 3 очко билан Италия 2-ўринни банд этган.

Гуруҳ босқичининг 3-турида Дания Сербия билан, Англия эса Словения билан ҳисоб-китоб қилади. “B” гуруҳида Испания Албанияга қарши, Италия Хорватияга қарши майдонга тушади. Баҳслар 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made