Етти вилоят солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
Жамият
−
10 Август 2023
10110Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан 7 та вилоят солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда бугун, 10 август куни Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Рустамович Йўлдошев бўлди. Бунга қадар у Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.
Тошкент вилояти солиқ бошқармасида Аловиддин Ҳусниддинович Иноғомов раҳбар бўлиб иш бошлади. Тайинловгача Иноғомов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.
Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб Лочинбек Иномидинович Қурбонов тайинланди. У Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов эгаллади. Тайинловгача у Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
Шунингдек, қуйидагилар:
- Мақсуд Маҳмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;
- Шуҳратали Тойирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;
- Улуғбек Актамович Ҳатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистондаги 26 та солиқ идораси раҳбарлари вазифасидан озод қилинган эди.