ЕТТБ “Uzbekistan Airports”га 28 млн евро бермоқчи
Жамият
−
18 Май 2023
4790Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) “Uzbekistan Airports” АЖга халқаро аэропортларда аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли кредит бермоқчи. Бу ҳақда банкнинг Самарқандда бўлиб ўтаётган 32-йиллик йиғилишида маълум қилинди.
Унга кўра, мазкур маблағлар эвазига “Uzbekiston Airport” АЖ 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилинади.
Форум сўнггида “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва ЕТТБнинг Евроосиё бўйича инфратузилма департаменти директори Екатерина Мирошник мандат шартномаларини алмашган.
“Банк маблағлари ҳисобидан йўловчи ташувчи автобуслар, юк ташувчи техникалар, лентали юк узатувчилар, самолёт буксирлари, самолётларни сув билан тўлдириш ва ҳожатхона бўлимларига хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар, амбулатор автолифтлар, тозаловчи, муздан тозалаш машиналари ва бошқалар харид қилинади”, дейди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Аҳамиятлиси шундаки, бу молиялаштириш Ўзбекистон кафолатисиз амалгга ошириладиган давлат компанияси билан ҳамкорликдир. Шунингдек, “Uzbekistan Airports” ЕТТБ билан 1 миллион евродан ортиқ грант маблағларини ажратиш бўйича келишувларга эришган.
LiveБарчаси