Ёшлар мундиали ўтадиган шаҳарларнинг тасдиқланиши кечикмоқда

Спорт

image

Футбол бўйича 20 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимига 10 кун қолди, бироқ турнир ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар ҳали тасдиқланмаган. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз саҳифасида хабар берди.

Маълумотларга кўра, Индонезия футбол федерацияси раҳбарияти дастлабки рўйхатга ўзгартириш киритишни таклиф қилган ва энди янги рўйхатни тасдиқлаш FIFA раҳбариятига боғлиқ.

Шу билан бирга, Бали провинцияси губернатори Исроил терма жамоаси ўз ўйинларини оролда ўтказишни истамаяпти. Вазият осон эмас ва ҳозир якуний қарор қачон маълум қилинишини олдиндан айтиш қийин.

Маълумот учун, ёшлар мундиалида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади. Май ойида бошланадиган U-20 Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3-саватдан жой олган. Бу дегани мундиал гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Нигерия, Япония, Ироқ, Ҳондурас ва Фижи каби мамлакатлар рақиб бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Жаҳон чемпионати Ёшлар мундиали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг