Ерларни тиклаш учун ҳар йили 278 млрд доллар етишмаяпти – БМТ
Олам
−
14:03 390 1 дақиқа
2030 йилгача ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни амалга ошириш учун ҳар йили 355 миллиард доллар талаб этилади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, ҳозирги инвестициялар ҳажми тахминан 77 миллиард долларни ташкил этади. Шу тариқа, йилига 278 миллиард доллар миқдорида дефицит сақланиб қолмоқда. Ерларни тиклашга йўналтирилаётган умумий жаҳон инвестицияларининг бор-йўғи 6 фоизигина хусусий молиялаштириш ҳиссасига тўғри келади.
Ерларнинг 40 фоизгача бўлган қисми деградацияга учраган, шу билан бирга мамлакатлар 2030 йилгача бир миллиард гектардан ортиқ майдонни тиклаш мажбуриятини олган. Хусусан, Марказий Осиёда 80 миллион гектардан ортиқ ер деградацияга учраган, бу минтақа ҳудудининг чорак қисмидан кўпроғини ташкил этади ва 24 миллион кишига таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, Марказий Осиёнинг барча бешта мамлакати ерлар деградациясининг нейтрал балансига эришиш бўйича ўз олдига вазифалар қўйган ва бу мажбуриятларнинг ярми аллақачон бажарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Марказий Осиё давлатларида ҳар дақиқада тўққиз квадрат метр ер чўлланиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август