Ерга астероид қуласа, одамларни қутқариш мумкинми? (видео)

Бу қизиқ

0:00
0:00
download

Америка Миллий авиация ва космик бошқармаси (NASA) олимлари астероиднинг Ерга қулаши моделини ясади. Улар инсоният бундай таҳдиддан ўзини ҳимоя қилувчи воситаларга ҳали эга эмаслигини аниқлади. Бу ҳақда "The Independent" ёзмоқда.  

Узоқ давом этган тадқиқотлар натижасида олимлар, агар улкан астероид Европага яқинлашиб келаётган бўлса ва одамларга тайёргарлик кўриш учун 6 ой муддат бўлса ҳам, фалокатнинг олдини олиш мумкин эмас деган хулосага келган. 

"The Independent", шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 27 апрелда чақирган сайёра мудофааси конференцияси ҳақида ҳам ёзиб ўтган. 

Унга кўра, конференция иштирокчилари агар ҳақиқий ҳаётда астероид билан тўқнашув хавфи пайдо бўлса, Ерни тарк этиш учун қисқа вақт ичида космик кема учиришни иложи йўқлигини тан олишган. 

Таъкидланишича, ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли одамларни астероид билан тўқнашадиган ҳудуддан эвакуация қилиш бўлади. 

NASA'нинг сайёра мудофааси бўйича офицери Лидли Жонсонга кўра, бундай модель ясаш Ер мудофааси мутахассисларига потенциал таҳдидга тайёр туриш учун мамлакатлар ҳукуматлари билан алоқа қилишда ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

астероид

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг