Ойга тушиши мумкин бўлган астероидни портлатиб юбориш таклиф қилинди

Бу қизиқ

image

Мутахассислар Ойга тушиши мумкин бўлган 2024 YR4 астероидларини портлатиб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Naked-science” хабар берди.

Маълум қилинишича, Ерга яқин 2024 YR4 астероиди эҳтимолий равишда Ойга урилиши мумкин. Бироқ, мутахассислар аён қилганидек, бу ҳам Ердагилар учун исталмаган ва ҳатто хавфлидир. Ой сиртига урилиш таъсирида космосга улоқтирилган бўлаклар бир неча кундан кейин Ер атрофидаги фазога етиб келиши ва оқибатда сунъий йўлдошлар ҳамда космик кемаларни йўқ қилиш хавфи минг баробар ошиши мумкин.

Расмий жиҳатдан 2024 YR4 потенциал хавфли объектлар тоифасига тўлиқ мос келмайди – у бунинг учун етарлича катта эмас. Унинг ўлчами тахминан 40 дан 90 метргача баҳоланмоқда. Потенциал хавфли, деб ҳисобланиши учун астероиддан ёки кометадан 100–150 метр атрофидаги диаметр талаб қилинади.

Шунга қарамай, у 2024 йилнинг 27 декабридан бери диққат билан кузатилмоқда. Аниқланган кундан икки кун ўтиб, у Ерга тахминан 829 минг километр масофадан, яъни Ойдан тахминан икки баробар узоқликдан учиб ўтган эди. Маълум бўлишича, Қуёш атрофида айланаётганда у ҳар тўрт йилда икки марта Ер орбитасини кесиб ўтади. Унинг кейинги яқинлашуви 2028 йилнинг декабрида кутилмоқда, аммо у ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Олимларни кўпроқ ташвишга солаётган воқеа 2032 йилда 2024 YR4 билан юз бериши мумкин бўлган “учрашувдир”. Дастлабки ҳисоб-китоблар унинг 2032 йил 22 декабрда Ерга тушиб кетиши хавфини кўрсатган. Кейин астероиддаги траектория аниқлаштирилган ва ҳозирги тахминларга кўра, реал хавф унинг Ойга тушиб кетишини кўрсатмоқда. 

Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, Ой юзасига урилган бундай жисмлар космосга катта ҳажмли қолдиқларни улоқтиради ва шу қолдиқларнинг бир қисми бир неча кун ичида Ер атрофидаги фазога етиб бориши мумкин. Ҳисобларга кўра, бу сунъий йўлдошлар ва космик кемаларнинг, айниқса, инсон бошқарувидаги орбиталларнинг йўқ бўлиш хавфини тахминан минг баробар оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралияда илм-фан учун илгари номаълум бўлган астероиднинг излари топилганди. Бу кашфиёт космик жисм зарбасидан ҳосил бўладиган табиий шиша – тектитларнинг музей намуналарини таҳлил қилиш орқали амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой астероид Ер 2024 YR4

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг