Ереван Озарбайжонни чегарада ўқ узганликда айблади. Баку дарҳол жавоб қайтарди
Олам
−
17 Июль 2021
5328Кеча, 16 июль куни Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни ўзаро чегарадаги арман қўшинини ўққа тутилганлика айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ҳарбий идоранинг таъкидлашича, кеча соат 11:00 да Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари Арарат вилоятидаги Ерасх қишлоғи яқинида жойлашган Арманистон қўшинларига ўқ узган. Таъкидланишича, Арманистон томонидан ҳеч ким жабрланмаган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Арманистон-Озарбайжон давлат чегарасидаги Нахчиван Автоном Республикасининг Садарак тумани йўналиши бўйича ҳаракатланган Озарбайжон армияси позициясига Арманистон Қуролли кучлари ҳарбийлари турли қуроллардан ўқ узган. Озарбайжон армиясида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ўтган йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон билан бошланган қуролли тўқнашувлардан кейин ноябрь ойига келиб Тоғли Қорабоғни мустамлакадан озод қилди. Қорабоғ ерлари 29 йиллик арман мустамлакасидан яна Озарбайжонга қайтди. 27 сентябрда бошланган 44 кунлик уруш натижасида Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги 5 та шаҳар, 4 та посёлка, 286 та қишлоқ ва кўплаб стратегик муҳим тепаликларни Арманистондан озод қилди.
Расмий Баку айни вақтда ушбу ҳудудлар ўтган йиллар давомида вайронага айлантирилиб, тарихий обидалар йўқ қилингани, инфратузилма ишдан чиққани, бу ҳам етмагандек, арман Ҳукумати ҳудудларга миналар ўрнатгани ва Қорабоғ ерлари Озарбайжон қўлига ўтганига қарамай, миналанган ерлар харитасини бермай келаётганини таъкидламоқда. Куни кеча ушбу миналанган ҳудудларда Озарбайжон журналистлари ўтирганган автомобиль портлаб кетди. Оқибатда 3 киши – икки журналист ва бир амалдор қурбон бўлди. Мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева мурожаат билан чиқиб, халқаро ҳамжамият, халқаро журналистлар ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида ўзини намоён этиб келган ноҳукумат ташкилотлар журналистларнинг миналанган ҳудудларда қурбон бўлганига панжа ортидан қараб, Арманистоннинг ҳаракатларига кўз юмиб келаётганини таъкидлаган эди.
Durdona Pirnazarova