Эрдўған Путин ва Зеленский билан алоқаларни давом эттиришини айтди
Олам
−
23 Март 2022
4645Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Украина етакчилари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан алоқада давом этишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари Анқарада Нидерландия Бош вазири Марк Рютте билан бўлиб ўтган музокаралар якунида маълум қилган.
"Туркия Украинадаги инқироз бошиданоқ аниқ позицияни эгаллади, биз соғлом фикрга чақирамиз ва кескинлик камайишини истаймиз. Бунга эришиш учун интенсив маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз. Зеленский ва Путин билан алоқаларни олиб боришда давом этмоқдаман", дейди Туркия раҳбари.
Март ойи ўрталарида Эрдўған Россия ва Украина президентлари билан муносабатларни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, Туркия Россия ва Украина ўртасидаги можароларда бир томонни аниқ ёқлаб чиқмаётган бўлсада, бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ доимий равишда Қрим аннексиясини қоралаб келади. Жумладан, Эрдўған, март ойининг иккинчи декадасида Анталияда ўтган дипломатик форумда сўзлаган нутқида ҳам Туркия Қрим аннексиясини тан олмаслигини яна бир бор таъкидлади
Шунингдек, мамлакат Россия ва Украина можаросини ҳал этишда яхши воситачи ҳам бўлмоқда. Жорий йилнинг 10 март куни уруш бошлангандан буён илк бор бор Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли гувоҳлигида учрашди. Ушбу музокаралар ортидан, 16 март куни Чавушўғли Москвага борди ва Лавров билан учрашди
Лавровга кўра, Москва ва Анқаранинг Украинадаги вазиятга ёндашувлари бир-бирига тўғри келмайди, бироқ Россия Туркия позициясини ҳурмат қилади ва қадрлайди.
LiveБарчаси