Эрдўған 2014 йилда Украинадаги урушнинг олдини олиш мумкин бўлганини айтди

Олам

image

Агар 2014 йил Россия Қримни босиб олган вақтида жаҳон ҳамжамиятининг муносабати қаттиқроқ бўлганида, Украина ҳудудидаги ҳозирги урушнинг олдини олиш мумкин эди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Анталия дипломатик форуми”нинг очилиш маросимида таъкидлади.

“Агар бутун Ғарб ва бутун дунё 2014 йилда Қрим босқинига қарши овозини баланд кўтарганида, биз бугунги манзарага дуч келармидик?! Афсуски, халқаро ҳамжамият бу адолатсизликни бартараф этиш учун зарурий сезгирликни аниқламади ва керакли ёрдам кўрсатмади”, дейди Эрдўған.

Туркия Президентининг фикрича, агар ўша вақтда дипломатия воситаларидан қатъийроқ ва самаралироқ фойдаланилганда, Украинадаги мавжуд вазиятнинг олдини олиш мумкин эди.

“Бугун биз дипломатия йўли билан ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларнинг ҳалокатли ва аламли оқибатларига дуч келяпмиз. Айниқса, тинч аҳолининг ўз уйларини тарк этаётганини, кўзлари қўрқув ва хавотирга тўла болаларни, вайронага айланган шаҳарлар-у, бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлаётганини кўриб, қайғуларимиз тобора кучаймоқда”, дея қўшимча қилди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг