Лавров Туркиянинг Украинадаги урушга нисбатан позициясига муносабат билдирди

Олам

image

Москва ва Анқаранинг Украинадаги вазиятга ёндашувлари бир-бирига тўғри келмайди, бироқ Россия Туркия позициясини ҳурмат қилади ва қадрлайди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туркиялик ҳамкасби Мавлуд Чавушўғли билан музокаралар чоғида айтиб ўтди. 

"Агар ташқи сиёсат масалалари ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда биз учун асосий мавзу– Украинадаги вазият ва уни тезроқ тартибга солиш зарурати. Сир эмаски, бизнинг позицияларимиз бу масалада бир-бирига тўғри келмаяпти, лекин биз бу позицияни жуда қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Туркия ҳозирги инқироздан келиб чиқадиган вазифаларга холисона ёндашишга ҳаракат қилади”, дейди у. 

Шунингдек, Россия ташқи дипломатия раҳбари Туркиянинг Монтрё конвенциясига содиқ қолаётганини ҳам олқишлаган.

“Албатта, биз Анқаранинг Монтрё конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бажариш борасидаги масъулиятли ёндашувини кўриб турибмиз ва қадрлаймиз”, дейди у.  

Лавров шунингдек, Украинадаги вазиятдан ташқари Чавушўғли билан Сурия, Ливия, Афғонистон ва Транскавказда вазият қандай экани ҳақида фикр алмашишини қайд этган. 

Бундан ташқари, вазир икки томонлама кун тартибининг бойлиги ва ранг-баранглигини урғулаган.

"Биз Президентлар Туркияда ўтказишга келишиб олган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратамиз. Ишончим комилки, барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда, биз барча саналарни келишиб оламиз”, деди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Анталия дипломатик форуми доирасида Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли гувоҳлигида музокара ўтказди. Бугун, 16 март куни эса Чавушўғли Лавров билан учрашиш учун Москвага келди. Унинг кейинги манзили Киев бўлиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров Мавлуд Чавушўғли

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг