Ердаги энг катта Марс парчаси кимошди савдосида сотилди
Бу қизиқ
−
17 Июль 7148 1 дақиқа
Ер юзида топилган энг катта Марс метеорити Sotheby’s кимошди савдосида 5 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s аукцион уйи хабар берди.
Лотнинг якуний нархи 4,3 миллион долларни ташкил этди, бироқ ҳар хил тўлов ва харажатлардан сўнг харидор тахминан 5,3 миллион доллар тўлаган. Ҳисоб-китоблар 2 миллиондан 4 миллион долларгача бўлган.
NWA 16788 деб номланган метеорит 2023 йилнинг ноябрь ойида Нигердаги Саҳрои Кабир чўлида метеорит овчиси томонидан топилган. Метеоритнинг оғирлиги 24,67 килограммни ташкил этади, бу Ерда топилган кейинги энг йирик Марс бўлагидан тахминан 70 фоизга каттароқдир.
Sotheby’s’да сотилишидан олдин метеорит Римдаги Италия космик агентлигида ва Тосканадаги шахсий галереяда омма олдида намойиш этилган.
Аукцион уйига кўра, NWA 16788 метеорит эриши натижасида ҳосил бўлган қизғиш-жигарранг қобиқ билан қопланган. Ер юзасида ер атмосферасидан тез ўтаётганда ишқаланиш натижасида пайдо бўлган регмаглиптлар ёки чуқурликлар ҳам намоён бўлади. Метеоритнинг физик ва кимёвий таркибидаги минимал ўзгаришлар унинг Ерга нисбатан яқинда келганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ижтимоий тармоқ компаниясини эгаллаб, уни Х брендига айлантиргандан сўнг, Twitter’нинг собиқ Сан-Франциско штаб-квартирасидан олиб ташланган машҳур қуш логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилганди.