Ерда яна музлик даври бошланиши мумкин – тадқиқот

Бу қизиқ

image

Ер ҳароратининг ошиши парадоксал тарзда сайёрада кескин совуққа – янги музлик даврига олиб келиши мумкин. Бу ҳақдаги хулосага Германиянинг Бремен шаҳридаги MARUM денгиз атроф-муҳит фанлари маркази олимлари келди. 

Уларга кўра, Ернинг иқлимий мувозанати фақат минглаб йиллар давомида карбонатни ушлаб турувчи ва ҳароратни барқарорлаштирувчи силикат жинсларнинг секин емирилиши билан белгиланмайди.

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, айниқса сув ўтлари, фосфор ва кислород билан боғлиқ биологик ва океан цикллари сайёра ҳароратига янада кучли таъсир кўрсатиши мумкин. 

Ер тарихининг катта қисмида олимлар силикат жинсларнинг аста-секин емирилишини сайёранинг асосий табиий термостати деб ҳисоблаб келган. Бу жараёнда ёмғир суви ҳаводаги карбонат ангидридни ютади, очиқ тоғ жинсларига тушади ва уларни аста-секин эритади. 

Ажралиб чиқадиган углерод ва кальций океанга бориб тушади ва у ерда маржон рифлари ва чиғаноқларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Бу материаллар юз миллионлаб йилларга карбонатни океан тубида сақлаб қолади. Аммо тарихда шундай даврлар бўлган, Ер бутунлай музлаб, қутбдан қутбгача муз қатлами билан қопланган. Олимлар буни фақат тоғ жинсларининг емирилиши билан тушунтириб бўлмаслиги ва бундай кескин совишларда бошқа омиллар ҳам роль ўйнаганини айтмоқда. Энг муҳим сабаб океан углеродни қандай сақлашидадир. Атмосферада СО₂ кўпайиб, Ер қизиб бориши билан океанларга кўпроқ озиқ моддалар – масалан, фосфор ювилиб тушади. Бу озиқ моддалар сув ўтларининг кўпайишига сабаб бўлади, улар фотосинтез орқали карбонатни ютади. Ўлган сув ўтлари эса океан тубига чўкади ва углеродни ўзи билан олиб кетади. Аммо иссиқ иқлимда сув ўтларининг ҳаддан ташқари кўпайиши сувда кислород даражасининг пасайишига олиб келади. Кислород етишмаса, фосфор кўпроқ қайта айланишга тушади ва чўкмаларда сақланмайди.

Шу билан бирга, катта миқдордаги углерод океан тубида ушланади ва охир-оқибат сайёрани совутади. Олимлар – Ҳюлсе ва Энди Риджвелл шу мураккаб жараёнларни ҳисобга олган ҳолда, Ернинг илғор иқлим модели устида йиллар давомида ишлаган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, атмосферада кислород даражаси паст бўлган қадимги Ер тарихида бу озиқ моддалар билан боғлиқ “тескари цикллар” кучлироқ бўлган ва айнан улар кескин музлик даврларини келтириб чиқарган. 

Бугун инсоният тобора кўпроқ СО₂ чиқарар экан, Ер исишда давом этади. Аммо узоқ муддатда, моделга кўра, бу жараён яна кескин совишга олиб келиши мумкин. Шунга қарамай, бугунги атмосферада кислород кўпроқ бўлгани сабабли кейинги совиш ўтмишдагидек кескин бўлмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқлим ўзгариши туфайли Ер юзидаги ўрмонлар жиддий хавф остида қолаётгани ҳақида хабар берилган эди. БМТ Европа Иқтисодий Комиссиясига кирувчи мамлакатлар ҳудудида – Европа, Шимолий Америка, Кавказ ва Марказий Осиёда 1,76 миллиард гектардан ортиқ ўрмон мавжуд бўлиб, бу дунё ўрмонларининг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ер музлик даври

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг