Ерда деярли бир ҳафта кучли магнит бўронлари кузатилади

Interesting

−

image

Жорий ҳафта охиридан бошлаб Ер Қуёшдаги йирик коронал тешикдан чиқаётган Қуёш шамоли оқимига киради. Геомагнит безовталиклар олти кунгача чўзилиши мумкин, унинг энг юқори нуқтаси 14-16 сентябрь кунларига тўғри келади. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди. 

Астрофизиклар ҳисоб-китобига кўра, Ер 14 сентябрь, якшанба куни тонгида безовта ҳудудга айланади. Қуёш шамолининг тезлиги ҳозирги 400 км/с дан аста-секин ошиб, 14–15 сентябрь кунлари 500–600 км/с га етади. Максимал кўрсаткич 16 сентябрда кутилмоқда – ўшанда тезлик 700 км/с атрофида бўлиши мумкин.

Катта безовталиклар эҳтимоли паст, аммо сентябрь ойида ҳатто заиф импульслар ҳам магнитосферага таъсир қилади. Фақат ойнинг дастлабки ўн кунида учта магнит бўрони қайд этилган – бу август ойидагидан ўн баробар кўп.

Маълумот учун, коронал тешик – Қуёш юзасидаги магнит майдон очилиб, космосга чиқиб кетадиган ҳудуд бўлиб, у орқали Қуёш коронасидан чиқаётган қизиган газлар фазога оқиб чиқади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends