Ер юзини 20 йил ичидаги энг кучли магнит бўрони қоплаши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
10 Май
34316Жорий йилнинг 11 май куни сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Қуёшдаги бир қатор кучли чақнашлардан сўнг Ерни энг юқори даражадаги магнит бўрони қоплаши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачевга таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Уч кун давомида Қуёш сайёрамиз томон тўртта жуда катта плазма булутини улоқтирди. Улардан баъзилари йўлда каттароқ объектга бирлашади. Ҳисоб-китобларга кўра, бугун тунда Ер магнит майдонига тушади”, дейди Сергей Богачев.
Олимнинг аниқлик киритишича, ўзининг энг юқори чўққисида бўрон камида G4.33 бўлади. 2005 йилдан бери биринчи марта G5га эришиш эҳтимоли 15 фоизга тенг. Кейинроқ Қуёш астрономияси лабораторияси Қуёшда янги катта чақнаш – Х3.9 синфини қайд этгани ҳақида хабар берди. Бу сўнгги 25 йил ичида тўртинчи кучли чақнаш бўлди.
“Охирги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлди. Ҳозирги вақтда олов фаоллиги даражаси ўн шкала бўйича тахминан 9,8 ни ташкил қилади. Кейинги икки-уч кун ичида портловчи энергия пасаяди. Ерда турли даражадаги геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин”, дейди Богачев.
Кучли магнит бўронлари пайтида одамлар бош оғриғи, заифлик, босимнинг кўтарилиши ва уйқусизликни бошдан кечириши мумкин. Олимлар буни магнит майдон ўзгарганда капилляр қон оқимининг секинлашиши ва тўқималарда кислород очлиги пайдо бўлиши билан боғлайди.
Маълумот учун, магнит бўронларнинг кучи беш балли шкала бўйича баҳоланади. G1 даражасидаги бўронлар энг заиф деб ҳисобланади, улар электр жиҳозларининг ишлашига деярли таъсир қилмайди; G3 даражаси - кучли бўрон бўлиб, у энергия тизимларига бевосита таъсир қилади ва сунъий йўлдош навигацияси ва радио алоқаларини бузишга олиб келади. Максимал даража – G5, электр тармоғидаги кенг кўламли муаммолар ва сунъий йўлдошлар ва радио алоқаларининг ишлашида жиддий носозликлар бўлиши мумкин.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси