Ер олиб беришини айтиб, фуқаронинг салкам 53 минг долларини сарфлаб юборган шахс ушланди
Жамият
−
07 Июнь 2021
3912Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан ер олиб беришини айтиб, фуқаронинг 52 800 АҚШ долларини қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.И. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали туман ҳудудидан 24 сотих бўш ер майдонини олиб бериши эвазига 52 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.