ЕОИИ давлатлари фуқаролари иттифоқнинг исталган мамлакатида пенсия олиши мумкин бўлади
Олам
−
13 Январь 2021
4329Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида пенсия таъминоти тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Иттифоқ Комиссиясининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳужжат иттифоқ мамлакатлари ўртасида пенсияларни экспорт қилиш тартиби ва механизмини белгилайди. Унга кўра, пенсия олиш ҳуқуқи Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудида ишланган стаж билан белгиланади.
Қайд этилишича, битимнинг асосий мақсади – иттифоқ ҳудудида ишлаётган одамларнинг пенсия ҳуқуқларини шакллантириш, сақлаш ва амалга ошириш.
Бундан ташқари, ишчини тиббий кўрикдан ўтказиш, шу жумладан, ногиронлик нафақасини тайинлашдаги масалалар ҳам тартибга солинган.
Шунингдек, битимда ушбу ҳужжат кучга киргунга қадар ва ундан кейинги давр мобайнидаги иш стажи учун пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳам белгиланган.
Ҳужжатга кўра, пенионерлар доимий яшаш жойида бўлгани каби, ишлаган ва солиқ тўлаган давлатида ҳам пенсия олишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудида ишловчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги битим 2019 йилнинг 20 декабрь куни Иттифоқ Комиссияси ҳамда Иттифоқка аъзо давлатлар томонидан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни ўтган ЕОИИ Олий кенгашининг якунига кўра, Ўзбекистон расман ташкилотда кузатувчи мақомини олди. Бу ўтиш даври бўлиб, мамлакатга кейинги позициясини аниқлашга ёрдам беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь