Ёнғинлар мавсуми давом этади: Андижонда бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
6657Кеча, 15 июнь куни Андижонда бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Кеча, соат 17:58 да Андижон шаҳри “Дўстлик” МФЙ Майбохча кўчасидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақидаги мурожаат Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган. Соат 18:30 га бориб ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида бир-бирига тутуш қурилган 3 та уйнинг тахминан 150 квадрат/метр майдонида том, шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни Тошкентда ичида парфюмерия маҳсулотлари бўлган юк машинаси ёниб кетганди. Шу куннинг ўзида, шунингдек, Жиззахадги 7 қаватли турар жой биносида ёнғин чиққани, Сирдарёда автобекатга ўт кетгани ҳамда Тошкентдаги мис цехида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. 12 июнь куни эса Қўқондаги энг йирик бозор ёниб кетганди.