Ёнғинда она ёниб кетди
Жамият
−
15 Август 2019
6137Бугун, 15 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Шолдирама МФЙ Муқимий кўчасида жойлашган 29-уйда ёнғин юз берди. Бу ҳақда ёнғин-қутқарув хизматига соат 11:30 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин соат 12:45 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин хақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв метр майдонда томи, ички қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси 2-гурух ногирони 1958 й.т фуқаро М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь