Ёнғин “Korzinka”да содир бўлмади – Зафар Ҳошимов
3-саҳифа
−
31 Январь 8827 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин ўчоғи бинонинг иккинчи қаватида содир бўлган ва у ерда “Korzinka” дўкони жойлашмаган. Бу ҳақда “Korzinka” савдо тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унга кўра, “Aviator” савдо марказининг биринчи қаватида жойлашган “Korzinka” супермаркети ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритади, ушбу бино “Korzinka”га тегишли эмас. Ёнғин “Korzinka” дўкони ҳудудидан ташқарида юз берган ва супермаркетнинг ёнғин келиб чиқишига алоқаси йўқ.
Ёнғин аниқлангач, дарҳол барча кўзда тутилган хавфсизлик чоралари кўрилган. Мижозлар ва дўкон ходимлари тезлик билан хавфсиз жойга кўчирилган. Супермаркет ходимлари ва мижозлари орасида жабрланганлар йўқ.
Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, “Korzinka” фавқулодда вазият хизматлари ва тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёнғинда бир нафар фуқаро ҳалок бўлганди. Ҳозирча вафот этган шахснинг ёши ва жинси ҳақида маълумот берилмаган. Воқеа жойига шахсан ФВВ вазири Азизбек Икромов ҳам борган. Ёнғин 16:50 да қуршаб олиниб, 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.
Live
Барчаси