Тошкентдаги йирик ёнғинда бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ёнғинда бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:47 да Паркент кўчасида жойлашган “Aviator” биноси ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб борган.

Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.

Вазирлик дастлаб ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаганини очиқлаганди, аммо ижтимоий тармоқларда ёнғинда болакай ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалгандан сўнг вазирлик қўшимча маълумот тақдим этди.

Ҳозирча вафот этган шахснинг ёши ва жинси ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод Aviator

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг