Енгил шамоллаш коронавируснинг олдини олишга ёрдам берадими?
Саломатлик
−
02 Ноябрь 2020
8918Енгил шамоллаш одамни COVID-19 дан ҳимоқ қилиши мумкинми? Иммунолог Владислав Жемчугов нима учун бу вариант истисно этилмаслиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда “Sputnik” ёзмоқда.
Владислав Жемчуговнинг фикрига кўра, олимлар одамлардаги вируслар ҳудуд учун рақобатлаша олади, деб тахмин қилишмоқда. Коронавирус ҳолатида “маҳаллий” вируслари "бегоналар" билан курашадими ёки йўқми, буни аниқ айтиш мумкин эмас. Аммо, эҳтимол, бундай жараён бўлиши мумкин.
"Маълумки, "маҳаллий" вирусларимиз, масалан, цитомегаловирус, герпес маълум бир вақтларда интерферонларни, яъни табиий мудофаа омилларини кўпайишига олиб келади. Бу ҳатто ташқи янги вируслардан, шу жумладан, коронавирус ва гриппдан ҳимоя бўлиши мумкин. Ёки бошланган қандайдир енгил шамоллаш одамни коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин. Ушбу вариант истисно қилинмайди", деди Владислав Жемчугов.
Бундай ҳимоя қанчалик самарали бўлиши мумкинлигини фақат тажрибалар орқали билиб олиш мумкин, деб таъкидлади шифокор-иммунолог.
"Масалан, инглизлар нима бўлишини тушуниш учун одамларга вирусни сунъий равишда юқтиришмоқчи. Уларнинг қонунчилиги бунга имкон беради, бизнинг қонунчилик бундай тажрибаларни тақиқлайди", деди Владислав Жемчугов Sputnik’ка берган интервьюсида.