Елизавета II туғилган кунини камтарона нишонлади (фоторепортаж)

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II'нинг туғилган куни бугун, 13 июнь куни расмий равишда нишонланди. Бу ҳақда BBC агентлиги хабар берди.

Қиролича шарафига Виндзор қалъасида кичик ҳарбий парад ўтказилди. Одатда юзлаб ҳарбийларни ўз ичига оладиган маросим коронавирус пандемияси туфайли қисқартирилган.

Бу йил қиролича 94 ёшни қаршилади. Елизавета II ўзининг туғилган кунини йилда икки марта нишонлайди. Туғилган кунни Британия монархлари орасида икки марта нишонлаш одати қирол Жорж II давридан бери бор. Гап шундаки, қирол 1748 йил 30 октябрда туғилган, аммо у туғилган кунини ёзда нишонлашни яхши кўрар эди.

Яқинда қиролича Елизавета II'нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герсоги Филипп 99 ёшни қаршилади. Улар туғилган кунни ўзларининг севимли яшаш жойлари – Виндзор қалъасида биргаликда нишонлашди. Қирол ва қиролича коронавирус пандемияси бошланганидан бери ҳамма вақтларини шу ерда ўтказишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Елизавета II

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг