Ёлғон бошида ким? Ҳамзаев далил келтирди
Жамият
−
29 Май 2020
13896Аввалроқ, Иннавицон ривожланиш вазирлиги World Influencers Network асосчиси, “ZIYO FORUM” ривожланиш ва таълим жамғармаси директори ўринбосари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг собиқ маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаевни журналист Кирилл Альтманга берган интервьюси вақтида ушбу вазирликни ташкил этиш ғояси ундан чиққани ҳақида айтган фикрларига раддия билдириб чиққанди. Шунингдек, вазирлик Ҳамзаев шахсан ушбу ташкилотда ишламаганини ҳам маълум қилди.
Орадан кўп ўтмай, Беҳруз Ҳамзаев вазирликнинг раддиясига ҳам раддия берди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суҳбат давомида айтган гапларини сўзма-сўз келтирган:
“Сенга менсиз юзга келган ғоя ҳақида айтиб бераман. Айтганча, мен бу ҳақда биринчи марта очиқ гапиряпман. Бизда 2017 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инновция вазирлиги ташкил этилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги – ҳатто номини хато қўйишган. Ушбу вазирликнинг ғоявий илҳомлантирувчиси ва концепцияси муаллифи менман”.
Ҳамзаев видеода хатолик кетгани ва бу тузатилганини қўшимча қилган.
У оддий фуқаро ҳеч қандай вазирлик ташаббускори бўла олмаслиги барча учун тушунарли экани ҳамда Президент ва парламентда бундай ваколат борлигини қўшимча қилган.
Вазирлик баёнотида Беҳруз Ҳамзаев Инновацион ривожланиш вазирлигида расман фаолият юритмаган, унинг акаси Беҳзод Ҳамзаев бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган даврда Беҳруз акасининг ёнида юргани таъкидланган.
Бунга жавобан Ҳамзаев амалга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов имзолаган тавсияномани илова қилган.
Вазир тасдиқлаган хатда Беҳруз Ҳамзаевнинг Жанубий Кореяда олган дипломини нострификация қилиш жараёни мураккаб бўлгани учун у ишга расман расмийлаштирилмагани айтилган. Шу сабабдан меҳнат дафтарчасида унинг вазирликдаги иш стажи кўрсатилмагани ҳам қўшимча қилинган.
Беҳруз Ҳамзаев барчага қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, кучини мамлакатнинг инновацион ривожланиши учун сарфлашини айтиб ўтган.
LiveБарчаси