ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Тошкентга келди
Жамият
−
02 Декабрь 2023
4990Тошкентда Марказий банк раҳбарияти ва Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, банк раҳбариятининг Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашувда ходимларнинг санкцияларга риоя қилиши бўйича салоҳиятини ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.
"Учрашувда Марказий банк томонидан мамлакат банкларида санкциявий рискларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар борасида ахборот берилди. Хусусан, санкциявий комлаенсга риоя қилишни такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича тижорат банклари билан доимий иш олиб борилаётгани қайд этилди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Мулоқот чоғида банк тизими ходимларининг санкциявий комлаенс соҳасидаги салоҳиятини ошириш учун техник ёрдам кўрсатиш имкониятларига ҳам тўхталиб ўтилган. Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олгани айтилмоқда.