ЕИда катта муҳокама бошланди. Украина ташкилотга қабул қилинадими?

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари бугун, 23 июнь куни Брюсселда учрашиб, кенг кўламли масалаларни, жумладан, Россия ва Украина ўртасидаги уруш мавзусини, Украина, Молдова ва Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истагини муҳокама қиляпти. 

Икки кунлик саммит олдидан Европа Иттифоқи-Ғарбий Болқон учрашуви бўлиб ўтади, унга Босния ва Герцеговина, Сербия, Косово, Черногория, Албания ва Шимолий Македония давлат ва ҳукумат раҳбарлари таклиф этилади. 

Олдин Европа Иттифоқи ва Шимолий Македония ўртасидаги мулоқотга тўсқинлик қилган Болгариянинг позицияси алоҳида қизиқиш уйғотади. Бир кун олдин Болгария ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлган ҳукумат инқирози фонида Софиянинг позицияси ўзгариши мумкин. 

Европа Кенгаши президенти Чарльз Мишель бугунги йиғилишнинг муҳимлигини қайд этиб, Ғарбий Болқонларнинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини фаоллаштириш учун Европа Иттифоқи давлатларида “аниқ сиёсий ирода” мавжудлигига ишора қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Болгариядаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, у, Европа Иттифоқининг Албания ва Шимолий Македония билан эрта мулоқотга тайёрлигини билдирган. 

ЕИ саммити куннинг иккинчи ярмида уч давлатнинг Европа Иттифоқига номзод мақоми учун аризаларини муҳокама қилиш билан бошланади. 

Европа Комиссияси аввалроқ Европа Иттифоқи раҳбарларига Киев ва Кишинёвга номзод мақомини беришни тавсия қилган, Тбилисининг аризаси эса қўшимча кўриб чиқиш учун қолдирилган эди. 

“Ушбу саммит Европа Иттифоқи учун бурилиш нуқтаси бўлади. Биз геосиёсий танлов қиламиз. Мен Украина ва Молдовани қўллаб-қувватлашига ишонаман”, деган Мишель.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг