ЕИ вазирлари Киевга ҳарбий ёрдам жўнатишга келиша олмади

Олам

image

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Киевга Европа тинчлик жамғармасидан 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг саккизинчи траншини ажратиш бўйича келиша олмади. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ЕИ йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ёрдамнинг саккизинчи транши ҳали келишиб олинмаган, бироқ мен унинг маъқулланишига эришиш учун барча иштирокчилар билан ишлайман”, деган Боррель. 

Шунингдек, у айнан Венгрия Европа тинчлик жамғармасидан Украинага 500 миллион евролик ҳарбий ёрдам ажратилишига тўсқинлик қилишда давом этаётганини яширмаган. Будапешт Венгриянинг энг йирик банки OTP Украинанинг "халқаро уруш ҳомийлари" рўйхатидан чиқарилмагунча рози бўлишдан бош тортмоқда.

Шу билан бирга Ташқи ишлар вазирлари Люксембургда Европа тинчлик жамғармаси ҳажмини 3,5 миллиард еврога оширишни маъқуллаган, бу маблағдан Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб бериш учун пул ажратади. Жамғарма ҳозирда 12 миллиард еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Киев ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг