ЕИ Украинани тиклаш учун 2,3 млрд евро ажратмоқчи

Олам

image

Бугун, 10 июль куни Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен Украинани тиклаш учун 2,3 миллиард евролик янги молиявий ёрдам пакетни тақдим этди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги пакет 1,8 миллиард евро миқдоридаги кредит кафолатлари ва 580 миллион евро миқдоридаги грантларни ўз ичига олади. Дастур орқали жами 10 миллиард еврогача инвестиция жалб қилиниши кутилмоқда.

“Бугун Евроиттифоқ Украина учун энг қудратли ҳамкор эканини яна бир бор тасдиқлади. Нафақат асосий донор, балки унинг келажагига асосий инвестор сифатида. 2,3 миллиард еврога тенг келишувларни имзолаган ҳолда биз уйларни тиклаш, шифохоналарни очиш, бизнесни жонлантириш ва энергия билан таъминлаш учун 10 миллиард еврогача инвестиция жалб қилишни кўзламоқдамиз. Бу – амалда намоён бўлаётган бирдамликдир”, дейди фон дер Ляйен.

Имзоланган келишувлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, стратегик инвестицияларни жалб қилиш, шаҳарларни тиклаш, энергетик хавфсизлик, шунингдек, муҳим инфратузилмани қайта тиклаш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Хитой компанияларини Украинадаги урушда Москвани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақириб, бу ҳаракатлар Европа хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Еврокомиссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг