ЕИ Украина импортига тақиқ қўйиш масаласида келишолмаяпти

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинадан озиқ-овқат импорт қилишга қўйилган тақиқни муҳокама қилмоқда. Бу масалада давлатлар бир тўхтамга кела олмаяпти. Баъзи давлатлар Украинадан нафақат дон, балки бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари импортига ҳам тақиқ қўйишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни RMF радиостанцияси хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Украинага қўшни давлатлар импорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилмоқда. Хусусан, Польша мева, тухум, парранда гўшти, шакар, асал; Болгария ун ва сариёғ; Венгрия эса парранда гўшти, асал ва ун импортини тақиқлашни талаб қилган.  

Эслатиб ўтамиз, бозорнинг Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдирилиши оқибатида маҳаллий фермерларнинг зарар кўргани сабабли Польша, Венгрия, Словакия ва Болгария Украинадан дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини  импорт қилишни тақиқлаганди. Европа Иттифоқи эса мазкур ҳаракатлардан норози бўлган, шунинг учун ушбу ҳафта ичида ЕИга аъзо давлатларнинг Брюсселдаги элчилари ушбу масалани муҳокама қилиши айтилди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эса Шарқий Европадаги беш давлат раҳбариятига мактуб йўллаб, уларнинг фермерларини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион евро миқдоридаги янги молиявий ёрдам пакети ажратишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина озиқ-овқат импорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг