Польша ва Венгрия Украина ғалласига тақиқ қўйди. Бунга ЕИ нима дейди?
Олам
−
17 Апрель 2023
11046Польша ва Венгрия Украинадан дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади. Европа Иттифоқи эса мазкур ҳаракатлардан норози. Шу ҳафта ичида ЕИга аъзо давлатларнинг Брюсселдаги элчилари ушбу масалани муҳокама қилади. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийсига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин Қора денгиздаги баъзи портлар тўсиб қўйилди ва Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилганидан анча арзон бўлган Украина ғалласи логистика муаммолари туфайли Марказий Европа мамлакатларида қолиб кетди. Бу маҳаллий фермерлар учун нархлар ва сотувларга таъсир қилди ҳамда Варшава ва Будапешт Украинадан дон ва озиқ-овқат импорти ва транзитини тақиқлади.
“Биз Польша ва Венгриядан тушунтириш беришларини кутамиз. Европа комиссияси ҳам бунга муносабат билдиради. Муаммо бор ва биз комиссия бу борада таклиф билан чиқишини кутамиз. Келгуси ҳафталар ва ойларда нима қилишимиз мумкинлигини кўрамиз”, дейди расмий бу масала ЕИ миллий лидерларининг сўнгги саммитида Словакия ва Руминия томонидан ҳам кўтарилганини қўшимча қилар экан.
Украина қишлоқ хўжалиги вазири эса Киев Варшавадаги музокараларда биринчи қадам сифатида Полша орқали озиқ-овқат ва ғалла транзитини қайта йўлга қўймоқчи эканини айтган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15