Яна бир Европа давлати Украинадан озиқ-овқат импорт қилишга тақиқ қўйди
Олам
−
19 Апрель 2023
10144Болгария Украинадан озиқ-овқат импорт қилишни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни мамлакат Бош вазири вазифасини бажарувчи Гилиб Доневга таяниб, “Радио Болгария” хабар берди.
Гилиб Донев бу ҳаракат сабабини ўтган йил давомида мамлакатда сезиларли миқдорда озиқ-овқат занжирларини бузгани билан изоҳлаган. Агар тенденция давом этса ёки кучайса, Болгария бизнеси учун оқибатлари ниҳоятда оғир бўлиши мумкин.
“Болгария фуқароларининг муаммоларини ҳал қиладиган ҳукумат сифатида биз бунга йўл қўя олмаймиз. Биз бу миллий чорани қабул қилишга мажбурмиз, чунки масъул Европа расмийлари ҳали ҳам ўзгарган ҳолатларга адекват муносабатни кўриб чиқмоқда”, дейди Бош вазир.
Шунингдек, Гилиб Донев София Украина билан бирдамликда қолаётганини, лекин болгар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг банкрот бўлиши бунга ҳисса қўшмаслигини таъкидлаган.
Ҳозирги босқичда Украинадан озиқ-овқат импортига вақтинчалик тақиқ қанча вақтгача амал қилиши ҳақида маълумот йўқ, бироқ ҳукумат бугун ўз йиғилишида бу йўналишда қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша ва Венгрия ҳам Украинадан дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаганди. Европа Иттифоқи эса мазкур ҳаракатлардан норози бўлган, шунинг учун ушбу ҳафта ичида ЕИга аъзо давлатларнинг Брюсселдаги элчилари бу масалани муҳокама қилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь