ЕИ Россияни сиқувга олишнинг янги йўлини ўйлаб топди

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши Европа санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам берадиган Европа Иттифоқи ичида ва ташқарисида бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун кенг ваколатлар берувчи янги санкциялар пакетини ишлаб чиқди. Ўтган ҳафтада қабул қилинган ушбу пакет “жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотлар ва компаниялар”ни қора рўйхатга киритиш имконини беради. Бу ҳақда “Bloomberg” ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

Агентлик таъкидлаганидек, санкциялар механизмига ҳам жисмоний шахсларни, ҳам бутун компанияларни, ҳаттоки ЕИ юрисдикциясидан ташқарида ҳам жазолаш имконини берувчи экстратерриториал жиҳатнинг киритилиши Европа Иттифоқи сиёсатида катта ўзгаришлардан далолат беради. Бундан буён жарималар, масалан, тақиқланган Россия товарларини учинчи давлат орқали Европа Иттифоқига олиб кирган, ҳақиқий ишлаб чиқарувчи мамлакатни яширган ёки Россияга тақиқланган товарларни экспорт қилган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. 

Хабарга кўра, янги санкциялар механизми бошқаларга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларига нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини киритди. Рўйхатда 30 нафар россиялик жисмоний ва 7 та юридик шахслар, жумладан, хонандалар Юлия Чичерина, Николай Расторгуев ва Олег Газманов ҳам бор.

Пакет доирасида Россия нефтига ҳам нарх чегараси жорий этилди. Шунингдек, янги санкциялар Россия пўлат ва мудофаа саноатига чекловлар, Европа Иттифоқи фуқароларига Россия давлат компаниялари директорлар кенгашида лавозим эгаллашни тақиқлаш, “Президент [Владимир] Путинга ҳарбий ҳаракатларда ёрдам берганларга қарши янги шахсий санкцияларни ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг