ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакетини эълон қилди
Олам
−
19 Июнь
5506Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда “EUobserver” портали ҳужжат лойиҳасига асосланиб хабар берди.
Унга кўра, ташкилот Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети доирасида 20 дан ортиқ жисмоний ва 22 юридик шахсни қора рўйхатга киритмоқчи. Исмини ошкор этмаган европалик дипломатга кўра, улар орасида қўшиқчи Полина Гагарина, тадбиркорлар Игорь Алтушкин, Роман Троценко ва Таймураз Боллоев ҳам бор.
Шунингдек, раислик баёнотида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар биргаликда Украинага урушда ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун энг кучли ва кенг қамровли санкцияларни қўллаши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Россияга қарши 2014 йилги санкциялар муддатини узайтиргани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси