ЕИ Россия энергиясига қарамликни камайтирувчи механизм яратмоқчи

Олам

image

Европа Иттифоқи аъзо давлатларга янги санкциялар қўлламасдан, Россиядан суюлтирилган газ импортини блокировка қилиш имкониятини берувчи механизм яратмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги ўзида мавжуд ҳужжатларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ЕИ мамлакатлари энергетика вазирлари ўз ҳукуматларига россиялик экспортёрларга суюлтирилган газ етказиб бериш учун зарур бўлган инфратузилма объектларини олдиндан бронь қилишни вақтинча тақиқлаш ҳуқуқини берувчи таклифни маъқуллашга тайёр. Бироқ бунга рози давлатлар иттифоқнинг бошқа аъзолари ва Европа Комиссияси билан бундай механизмни ишга тушириш учун маслаҳатлашиши керак бўлади.

Агентликка кўра, бу механизм ЕИнинг Россия Федерациясидан энергияга қарамлигини янада камайтириши кутилмоқда.

Маълумот учун, Россия Украинада уруш бошлаганидан сўнг, Европа Иттифоқи давлатлари Москвага қарши санкцияларни сезиларли даражада кенгайтирди ва аллақачон 10 та чекловлар пакетини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

суюлтирилган газ импорт энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг