ЕИ Марказий Осиё давлатларига санкция қўлламасликка ваъда берди

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловларни четлаб ўтгани учун Марказий Осиё давлатларига қарши санкциялар қўлламасликка ваъда бермоқда ва дипломатия йўли билан уларни Россияни қўллаб-қувватламасликка ишонтиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Биз Россия уруш машинасини қўллаб-қувватловчиларга қарши кўплаб чоралар кўрдик. Ҳозир биз четлаб ўтиш хавфини камайтириш учун 11-санкциялар пакетини муҳокама қилмоқдамиз. Лекин шуни аниқ айтмоқчиманки, биз ҳеч қандай экстратерриториал чораларни қўлламаймиз. Биз бутун дунёдаги барча ҳамкорларимиз билан фақат мулоқот орқали ишлашни истаймиз. Санкциялар бўйича махсус элчимиз Девид О’Салливан аллақачон минтақадаги барча мамлакатлар вакиллари билан учрашиш имконига эга бўлган. У бир томондан, ҳамкорларимизни Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермасликка ишонтириш учун санкциялар билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилган бўлса, иккинчи томондан, санкцияларимиз оқибатлари ҳақида улар билан гаплашган”, дейди Шарль Мишель.

Европанинг етакчи ОАВлари Европа Иттифоқи мамлакатларига Россияга икки мақсадли ускуналар ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ва реэкспорт қилишда гумон қилиниб, учинчи томон компаниялари, жумладан, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан санкциялар жорий қилишни бошлашни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берди.

Бу хабарлар ҳали расман тасдиқланмаган, аммо дипломатик манбаларга кўра, улар ҳақиқат ва бир қатор Ғарбий Европа давлатларининг қаршиликларига сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи санкция Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made