ЕИ Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилишга қарор қилди

Олам

image

Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ЕИ баёнотига асосланиб хабар берди.

Европа мамлакатлари Беларусь билан ҳамкорликни тўхтатиши ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатишлари мумкин. Хабар берилишича, бунга асосий сабаб сифатида Лукашенконинг 23 сентябрдаги яширин инаугурацияси кўрсатилмоқда.

“Европа Иттифоқи Кенгаши, Беларусда агар вазият яхшиланмаса, Александр Лукашенко ва унга алоқадор муассасалар, шунингдек, юқори лавозимли амалдорларга нисбатан янги чеклов чораларини кўришга тайёрлигини эълон қилади”, дейилган баёнотда.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Беларусь расмийларидан полициянинг намойишларга кўрсатаётган қаршилигини тўхтатишни, барча ҳибсга олинганларни озод қилиш ва норозилик ҳаракати раҳбарияти билан диалог бошлашни талаб қилмоқда. Европа Иттифоқи нодавлат ташкилотлар ва нодавлат оммавий ахборот воситаларига, шунингдек полициядан жабр кўрган барча фуқароларга қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишини айтди.

Аввалроқ, октябрь ойи бошида Европа Иттифоқи 40 га яқин Беларусь амалдорларига қарши санкциялар жорий қилди. Лукашенко ушбу рўйхатга киритилмаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг