ЕИ электрон сигареталарни тақиқламоқчи
Олам
−
16 Октябрь 1274 1 дақиқа
Европа Иттифоқи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиясига кўра, фильтрланган сигареталар ва электрон сигареталарни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу таклиф жорий йилнинг 17-22 ноябрь кунларида Женевада бўлиб ўтадиган ЖССТ конференциясида муҳокама қилиниши режалаштирилган. ЕИ кенгаши ЖССТ тавсиясига кўра, иш юритиш ҳақида қарор қабул қилган.
“Фильтрланган сигареталар ишлаб чиқариш, олиб кириш, тарқатиш ва сотишни тақиқлаш тамаки назоратига муҳим ҳисса қўшади. Эклектрон сигареталарни тақиқлаш ҳам қўшимча тартибга солиш вариантидир”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ЕИ тамаки, никотин истеъмоли ва гиёҳвандликни камайтириш учун электрон сигареталарни ҳатто дўконлар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларда ҳам сотишни тақиқлашни кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари, ЖССТнинг тамаки маҳсулотларини тартибга солиш бўйича ишчи гуруҳнинг ҳисоботида сигаретанинг таъми ва жозибадорлигини пасайтирадиган фильтрларни тақиқлаш ҳам тавсия этилган.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар ЕИдаги тамаки бозори ва тегишли қоидалар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Биргина Германияда сигаретанинг тахминан 95 фоизи фильтрлардан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё бўйлаб 100 млн одам, жумладан, 15 млн ўсмир сигарета чекиши маълум бўлган эди.
Бунёд Келдибоев