ЕИ элчилари Россияга қарши 13-санкциялар пакетини эълон қилишга келишиб олди
Олам
−
21 Февраль
3011Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари 24 февралгача кучга кирадиган Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Бельгиянинг ЕИ Кенгашидаги раислиги Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Европа Иттифоқи элчилари ҳозиргина 13-санкциялар пакети бўйича принципиал келишувга эришди. Энди пакет Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан ёзма тасдиқлаш жараёнидан ўтади ва 24 февралгача расман тасдиқланади”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, чекловлар Россия Федерациясининг Украинага босқини муносабати билан жорий этилмоқда.
Бельгия раислигининг таъкидлашича, мазкур пакет ЕИ томонидан маъқулланган энг кенг қамровли пакетлардан бири бўлади. Бу ерда санкцияга учраган фуқаролар ва компаниялар сонига ишора қилинаётган бўлиши мумкин.
Манбаларга кўра, бу санкциялар пакети нафақат Россиядан, балки унинг бир қатор ҳамкор давлатлари, жумладан Хитой, Эрон ва Шимолий Кореянинг 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларини қора рўйхатга киритишни ўз ичига олади. Улар Европа Иттифоқининг санкциялар блокадасида Москва томонидан кўрилаётган иқтисодий чораларда иштирок этишда гумон қилинмоқда.
Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан вазирлар даражасида маъқуллангандан сўнг, санкциялар Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинади ва шу кундан бошлаб кучга киради. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Жосеп Боррель, аввалроқ 13-санкция пакети урушнинг икки йиллигига қадар кучга кириши кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси