ЕИ давлатлари мудофаага кўпроқ пул сарфламаса, европаликлар рус тилини ўрганишга мажбур бўлади – Марк Рютте
Олам
−
14 Январь
2112НАТО Бош котиби Марк Рютте Европа Иттифоқи давлатлари мудофаага кўпроқ маблағ сарфлаш учун ўз харажатларининг бир қисмини қайта кўриб чиқиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 13 январь куни Европарламентдаги чиқиши чоғида маълум қилган.
Рюттенинг сўзларига кўра, мудофаа харажатлари ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини ташкил этиши керак. Шунингдек, альянс Бош котиби сифатида Европарламентда илк бор сўзга чиққан Рютте ўзининг мақсадларидан бирини НАТО ва Европа Иттифоқини Кремль томонидан олиб борилаётган таҳдидларга қарши курашиш деб атаган.
"Биз ҳозир хавфсизмиз, лекин тўрт-беш йилдан кейин нима бўлади?" деган НАТО Бош котиби.
Унинг қўшимча қилишича, агар мудофаа харажатлари кўпаймаса, европаликлар “рус тили курсларини ўрганиши ёки Янги Зеландияга боришлари” керак бўлади.
“Мен Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятдан қаттиқ хавотирдаман. Биз уруш ҳолатида эмасмиз, лекин тинч ҳолатда ҳам эмасмиз. Бу мудофаага кўпроқ сармоя киритишимиз ва салоҳиятни оширишимиз кераклигини англатади. Буни кутиш мумкин эмас. Биз жамиятларимиз барқарорлигини ва муҳим инфратузилмани яхшилашимиз керак”, деган Рютте.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия узоқ вақтдан бери НАТО давлатларига қарши яширин эмас, балки очиқ уруш олиб бораётганини айтганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь