ЕИ 24 февралгача Россияга қарши янги санкцияларни тайёрламоқда

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини 24 февралгача – Украинада уруш бошланганининг бир йиллигига қадар жорий қилмоқчи. Бу ҳақда “Agence France-Presse” нашри Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга таяниб хабар берди.

“Босқин бошланганидан роппа-роса бир йил ўтиб, 24 февралга қадар биз санкцияларнинг ўнинчи пакетини амалга ошириш ниятидамиз”, дейди Ляйен.

Унинг сўзларига кўра, жорий тўққизта санкция пакети Россия иқтисодиётига путур етказади. Шунингдек, у Россия нефти нархини чеклаш Москвага кунига тахминан 160 миллион еврога тушишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 3 февраль куни Киевда Европа Иттифоқи-Украина саммити бўлиб ўтади. Унда Европа етакчилари Украинанинг Россия тажовузига қаршилик кўрсатишини молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Украина уруш 24 феврал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг