Ёдгоров нега кўп “делолар” Олий судга келиб “синаётгани” сабабини айтди

Жамият

image

Олий суд раиси ўринбосари Ҳолмўмин Ёдгоров қуйи инстанциялар судьяларининг малакаси, шунингдек суд қарорлари ижро қилинмаслик ҳолатлари ҳақида гапирди. 

Журналистлар билан меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар мавзуси бўйича Олий суд томонидан йиғилиш ўтказилди. Тадбирда қатнашган журналистлар томонидан кўплаб қуйи судлар қарорлари Олий судга келиб “синаётгани” ҳақида сўралди. Бунга сабаб сифатида вилоят, туман судлари мустақил эмасми деган савол ўртага ташланди. 

“Энди битта масала. Иш бор жойда хато бор. Биринчи инстанциядаги судьялар энди иш бошлаган судьялар. Вилоятда ҳам Олий суддагидек кўп йиллик ишлаганлар эмас. Қонунни қўллаш оғир масала. Айниқса, фуқаролик ҳуқуқи масаласида. Агар судья кетма-кет хато қилаверса, чора кўрамиз. Билиб хато қилиш бор, билмай хато қилиш бор”, дейди Олий суд раиси ўринбосари. 

Ҳолмўмин Ёдгоров суд қарорлари ижро этилмаслик жавобгарлик келтириб чиқариши ва қарор ижроси муқаррар экани ҳақида гапирди. 

“Айтайлик, биз иш бўйича қарор қабул қилдик. Қарорда олдинги суд қарорига қўшилмадик ва янги қабул қилдик. Ишни вилоят судига жўнатамиз, ишнинг ижросини улар қилади. Судни қарорини ижро қилмаслик аввал маъмурий, ундан кейин жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради. Баъзи ишларда ижроси ҳам бўлмайди. Масалан, ҳоким қарори қайсидир ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ишларда ижро қилиш ҳам шартмас. Бу камдан-кам ишларда бўлади. Лекин суд қарорини ижро қилиш ҳамма учун шарт”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд Ҳолмўмин Ёдгоров

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг