ЕЧЛнинг энг яхшилари эълон қилинди
Спорт
−
03 Июнь
3051Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 2023/2024 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, Жуд Беллингем эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Жорий мавсум ЕЧЛда бразилиялик футболчи 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Винисиус “Реал” билан биргаликда финалда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Винисиус финалда жамоасининг голларига муаллифлик қилди.
Жуд Беллингем эса ЕЧЛда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Финалда эса инглиз футболчиси ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди.
Маълумот учун, Винисиус “Реал”га 2018 йилнинг июлида “Фламенго”дан келиб қўшилган эди. Ўшанда унинг трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилган, футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Винисиус 39 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси